Жорий йилнинг 12-13 август кунлари “Янги Ўзбекистонни янгича фикрлайдиган, замонавий билим ва тажрибага эга бўлган ёшлар билан биргаликда қурамиз” мавзусидаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг II Халқаро Форуми ўтказилди.
Форумга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида старт берилди. Конференция Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан очиб берилиши ҳам ушбу тадбирнинг нечоғлик аҳамияти эканлигидан дарак берди. Шундан сўнг “Эл-юрт умиди” жамғармасининг фаолияти акс этган видео ролик йиғилганларга намойиш этилди.

“Умид” жамғармаси стипендиати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков номидан “табрик сўзини” Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази деректорит Хакимов Обид Арзиқулович ўқиб эшиттирди ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси II Халқаро Форуми иштирокчиларига табрик сўзи йўлланди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, “Умид” жамғармаси стипендиати Ш.Х. Шерматов хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имиджини кенг тарғиб қилишда “Умид” ва “Эл-юрт умиди” жамғармалари стипендиатларининг ўрни ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев онлайн тарзда иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.А. Хасанов ўз нутқида Давлат хизматига замонавий фикрлайдиган ёш лидерларни тайёрлаш борасидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек конференцияда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев ва бошқа кўплаб давлат ташкилоти раҳбарлари, эл ардоғидаги артистлар, халқаро ташкилот вакиллари, ривожланган хорижий мамлкактларнинг Ўзбекистондаги элчилари мамлакатимизда ёшларни қўллаб қувватлашга қаратилган самарали ишлар ҳақида сўз юритишди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А.Ш. Бекмуродов сўзга чиқиб Жамғарма фаолиятининг дастлабки натижалари ва хорижда таълим олаётган стипендиатлар ҳамда иқтидорли ёшларга мурожаати тингланди.

Ўзларининг ёшлар учун мотивацион нутқлари билан етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олиб қайтган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари чиқиш қилдилар.

Кейин эса, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 366 ўринга мўлжалланган 2-стипендия танлови ғолибларига сертификатлар топшириш маросими ўтказилди ва миннатдорлик сўзлари тингланди. Шу билан конференция ялпи мажлиси якунланиши.

Куннинг иккинчи ярмида жамғарма стипендиатлари соҳалари бўйича 7 та секцияларга бўлинган ҳолатда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари: илғор хорижий тажриба, маҳаллий амалиёт ҳолати, мавжуд муаммолар ва таклифлар юзасидан маъруза ва суҳбатлар ташкил этилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги “Ёшлар оромгоҳи” дам олиш масканига жўнаб кетилди. Биринчи куннинг сўнгида тадбир иштирокчилари учун сўлим ҳаво бағрида қизиқарли тадбирлар ташкил этилди.

Форумнинг иккинчи куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида давом этди. Дастурга мувофиқ “Умид” ва “Эл-юрт умиди” жамғармалари битирувчиларини стипендиатликка қадар босиб ўтган йўли, хорижда ўқиш даври ва бугунги кунда меҳнат фаолиятида эришаётган ютуқлари (Success story) тўғрисида ёшлар билан гуруҳларга бўлинган ҳолда эркин мулоқот ташкил этилди.
Стипендиатлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда “Ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш учун нималар қилиш керак?” - мавзусида дебат олиб бордилар. Ушбу дебат давомида мавзуга оид турли фикрлар, хусусан, онлайн телекўприк орқали хорижда таълим олаётган стипендиатлар фикр мулоҳазалари ҳам тингланди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари иштирокида секцияларда кўрилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Халқаро Форум натижалари бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Халқаро Форумнинг ёпилишига бағишланган маросим ўтказилди ва шу билан ушбу нуфузли тадбир якунланди.

