Хабарингиз бор, 2023/2024 Chevening стипендияси учун аризалар энди очиқ деб эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Буюк Британиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида вебинар ташкил этилди.
Маълумот учун: Chevening стипендиялари - бу Буюк Британия ҳукуматининг Ташқи ишлар ва тараққиёт вазирлиги (FCDO) ва ҳамкор ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган глобал стипендия дастури.
Ушбу дастур 160 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд бўлиб, Буюк Британиянинг исталган университетида тўлиқ грант асосида бир йиллик магистратура дастури бўйича ўқиш имкониятини беради.
Тадбирда 200 га яқин иштирокчилар, жумладан, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишди.

Мазкур тадбирда, Британия элчихонаси ва Chevening дастури кординатори Ширин Тошхужаева, “Lancaster” университетининг “Рақамли бизнес, иновация ва менежмент” факултети магистранти Барно Исамиддинова, “Queen Mary University of London” университетининг “Интелектуал мулк” факултети магистранти Фарзона Абдуллаевалар стипендия танловлари ва номзодлар учун қўйилган талаблар тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.
Тақдимотни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин
Тақдимотни видеосини YouTube каналимиз орқали кўришингиз мумкин https://youtu.be/4GD3UM1fPAw

