Муддати: 2022 йил 2 сентябрь
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 3-7 октябрь кунлари “Товарлар савдоси бўйича музокаралар ўтказиш қобилиятлари” (Trade in goods negotiation skills) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2021 йил 2 сентябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/tgns (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг 22 сентябрга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак.
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

