Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 25-28 октябрь кунлари “Сингапурда гиёҳванд моддаларни назорат қилишга қаратилган семинар” (Workshop on Singapore’s drug control) мавзусида қисқа муддатли ўқув курси ўтказилади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил
2 сентябрга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: https://go.gov.sg/drugcontrol2022
Сингапур томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади ҳамда кунлик 120 сингапур доллари ҳажмида тўлов ажратилади. Халқаро авиачипталар номзодлар томонидан харид қилиниши белгиланган.
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 22 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

