Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 19-23 сентябрь кунлари “Соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро қонунчилик ва бошқарув” (Global health law and governance) мавзусида қисқа муддатли онлайн (ZOOM платформаси орқали) ўқув курси ўтказилади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил
2 сентябрга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: https://go.gov.sg/globalhealthlaw
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 22 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

