Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари “Тоза энергия ва чиқиндиларни камайтириш” (Clean energy and emission reduction) мавзусида қисқа муддатли онлайн (ZOOM тизими орқали) ўқув курси ўтказилади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 26 сентябрга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: https://go.gov.sg/cleanenergy2022
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 5 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

