Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 26-30 сентябрь кунлари “Стратегик етакчилик ва давлат бошқаруви” (Strategic leadership and public governance) мавзусида қисқа муддатли онлайн (ZOOM тизими орқали) ўқув курси ўтказилади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 26 августга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: https://go.gov.sg/slpg2022
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 22 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

