Бугун устувор мутахассисликлар бўйича хорижда ўқитиш учун буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ эшиклари тақдимот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда 200 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбар ва ходимлари шунингдек, олий таълим муассасалар вакиллари қатнашди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ахборот хизмати раҳбари М.Жумаев ва Профессионал кадрларни хорижда тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи Ш.Муҳаммаджанов, Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими бошлиғи А.Ҳамдамов томонидан "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти, квота лойиҳаларини тайёрлаш ва стипендия танловлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Тадбир доирасида вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича энг устувор мутахассисликларни аниқлаш ҳамда уларга мос равишда стипендия квоталари лойиҳаларини тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди ва хорижда кадрларни тайёрлаш бўйича устувор мутахассисликлар тўғрисида таклифлар билдирилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар хорижий таълим дастурлари бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.

Жамғарма ахборот хизмати

