Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 5-9 сентябрь кунлари “Шаҳар транспортини комплекс режалаштириш ва бошқариш” (Integrated urban transport planning and management) мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курси ўтказилади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 5 августга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим: https://go.gov.sg/iutpm
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

