Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Сардор Ўктамович Умурзоқов 1977 йил 23 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Буюк Британиянинг Ридинг университети битирувчиси, "Умид" жамғармаси стипендиати ҳисобланади. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси Сардор Ўктамовични сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги нуфузини кўтаришда, халқаро ва чет эл молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришда, чет эл инвестицияларни мамлакатимизга кенг жалб этишда ва давлатнинг ягона инвестиция сиёсатини амалга оширишдаги хизматларини юксак қадрлайди. Сардор Ўктамовичга мустаҳкам соғлик, келгусидаги масъулиятли ҳамда шарафли фаолиятида улкан зафарлар ва муваффақият тилайди!!!

