Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 26-30 сентябрь кунлари “TVET йўналишида тўртинчи саноат инқилоби: ектакчиларни тайёрлаш дастури” (TVET industry revolution 4.0: leadership training programme) мавзусида қисқа муддатли ўқув курси ўтказилади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 12 августга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/tvet-ltp22
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хорижий томон талабларига мос равишда тўлдирилган анкеталар жорий йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилиши лозим.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

