Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 19-23 сентябрь кунлари “Сув ресурслари ва ёмғир сувларини барқарор интеграциялашган усулда бошқариш” (Sustainable integrated water resources and stormwater management) мавзусида қисқа муддатли ўқув курси ўтказилади.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 12 августга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/waterresources2022
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Сингапур томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади ҳамда кунлик 120 сингапур доллари ҳажмида тўлов ажратилади. Халқаро авиачипталар номзод ҳомийси томонидан харид қилиниши белгиланган.
Хорижий томон талабларига мос равишда тўлдирилган анкеталар жорий йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилиши лозим.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

