“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 14 июлдаги қарорига мувофиқ 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 2-стипендия танловида қатнашган қуйидаги номзодлар “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси номидан барчангизни ушбу танловда кўрсатган билим ва иқтидорингиз натижаси сифатида сизга кўрсатилган юксак ишонч ва эътироф билан чин қалбимиздан табриклаймиз.
Жамғарма стипендиясини қўлга киритган ёшлар Жамғармага Низомда келтирилган барча ҳужжатларни 2022 йил 29 июлга қадар топширишларини ҳамда хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришларини тавсия қиламиз.
Ғолиблар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жамғарма танлов комиссияси

