“Эл-юрт умиди” жамғармаси, Франция элчихонаси ва Сampus France агентлиги ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари 2022 йил 15 мартдан – 30 июнга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинди.
Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда Accеptаncе letter ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида хати, илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқа талаблар) бўйича кўриб чиқилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси, Франция элчихонаси ва Сampus France агентлиги ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан Низом талабига жавоб берадиган 15 нафар номзодлар 2-босқичга тавсия этилди.
Танловнинг 2-босқичига тавсия этилган 15 нафар номзодлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Иккинчи босқич суҳбат жараёнлари жорий йил 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Номзодлардан суҳбат жараёнларига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралади.

