Жорий йилнинг 7 июль куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Бўлими бошлиқлари А.Хамдамов ҳамда А.Аъзамхонов, Ноттингем Трент университети (Nottingham Trent University, NTU) Тиллар ва маданиятлараро мулоқот кафедраси раҳбари профессор Франк Аустермюль ва университетнинг академик инглиз тили катта ўқитувчиси Мартин Севиур ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Nottingham Trent University (1843 йилда ташкил этилган) - Британиянинг 6-энг катта университети (35,7 минг талаба таҳсил олади). Университетнинг 8 та академик мактаблари мавжуд хорижий тилни ўқитиш ва журналистика шунингдек, дизайн архитектура йўналишларида дунё рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган.
Мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан: Жамғарма стипендиатларини университетнинг халқаро рейтинглардаги топ 100 таликка кирган мутахассислик йўналишларида таълим олишида кўмаклашиш ва университет томонидан чегирмалар ажратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ж. Ахмедов томонидан вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосан университетга журналистика соҳаси мутахассисларини, Туризм ва маъданий мерос соҳаси мутахассисларини, шунингдек, инглиз тили мутахассислари ва педагогларни қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишга юбориш таклифини киритди.
Шу билан бирга, республикамиздаги олий таълим ташкилотлари билан Ноттингем Трент университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш мазкур университет профессор-ўқитувчиларини олий таълим муассасаларига таклиф этиш юзасидан таклифлар киритди.
Ўз ўрнида мазкур таклифлар Ноттингем Трент университети профессори Франк Аустермюль томонидан қўллаб қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Мазкур учрашув якунида ҳамкорлик алоқаларининг истиқболларини белгиловчи, ҳамкорликда ташрифлар амалга оширишга ва меморандум имзолашга келишиб олдилар.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

