Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида жорий йилнинг 29 август – 2 сентябрь кунлари ушбу давлатда “Бошқарув тизимидаги инновациялар” (Innovations in governance) мавзусида қисқа муддатли ўқув курси ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур ўқув курсида иштирок этиш учун номзодларга 2022 йилнинг 25 июлга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: https://go.gov.sg/scpta-ingov-2022
Номзодларга инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Сингапур давлати томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади ҳамда кунлик
120 сингапур доллари ҳажмида тўлов ажратилади.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 20 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

