Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида 2022 йилнинг 12-16 сентябрь кунлари ушбу давлатда “Сиёсатчилар учун таълим тизимини ўзгартириш: Сингапур тажрибаси” (Education transformation for policymakers: the Singapore experience) мавзусида қисқа муддатли ўқув курси ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур ўқув курсида иштирок этиш учун номзодлар 2022 йилнинг
12 августига қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: https://go.gov.sg/educationsg2022
Номзодларга инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Сингапур давлати томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади ҳамда кунлик
120 сингапур доллари ҳажмида тўлов ажратилади.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

