Жорий йилнинг 29 июнь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, бўлими бошлиғи А.Хамдамов, бош мутахассиси А.Аъзамхонов, Шотландиянинг Эдинбург университетининг минтақавий координаторлари Речел Парсонс, Фирас Ибрахим ва Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси масъул ходими Шохруз Самадовлар ўртасида ZOOM иловаси орқали учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Эдинбург университети Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида жойлашган энг қадимги университетлардан бири бўлиб 1582 йилда Англия қироли Жеймс VI томонидан ташкил этилган. Университетга ҳар йили қабул учун 60 000 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро аризалар келиб тушади ва бу Буюк Британиядаги энг юқори иккинчи кўрсаткич ҳисобланади ҳамда университетда 36 мингга яқин талаба таҳсил олади. Университет битирувчилари орасида машҳур олимлар ва файласуфларни учратиш мумкин. Хусусан, ихтирочи Александр Граҳам Белл, табиатшунос олим Чарлз Дарвин, адиб Артур Конан Дойллар айнан шу университетда таҳсил олишган. Ҳозирги кунга қадар, университетдан 19 та Нобел мукофоти соҳиблари етишиб чиққан.
Мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Жамғарма стипендиатларини ушбу университетда таълим олишида кўмаклашиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жамғарма стипендия танловида иштирок этиш истагида бўлган номзодлари учун университетда ўқиш имкониятлари, ҳужжат топшириш жараёнлари бўйича онлайн вебинар ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашув давомида Ж.Ахмедов томонидан нуфузли университетда Жамғарма стипендиатларини таълим олиши учун чегирмалар ажратиш юзасидан таклиф киритди ҳамда университет вакиллари бу таклифни қўллаб қувватладилар.
Мазкур учрашув якунида жорий йилнинг август ойида ҳамкорлик алоқаларининг истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифларни ўз ичига олган қўшимча келишув амалга оширилишига келишиб олинди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

