Сингапур ҳамкорлик дастури “SCP”доирасида жорий йилнинг 22-26 август кунлари ушбу давлатда “Шаҳарларда пандемияга қарши курашишнинг усуллари” (Urban pandemic response in cities) мавзусида қисқа муддатли онлайн (ZOOM тизими орқали) ўқув курси ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 29 июлга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши лозим: https://go.gov.sg/urban-pandemic-response2022.
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод жорий йилнинг
20 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилиниши керак.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

