Жорий йилнинг 22 июнь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, Халқаро академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими бошлиғи А.Хамдамов, Жамғарма бош мутахассиси А.Аъзамхонов ҳамда “NAVITAS” таълим ташкилотининг Россия
ва МДХ давлатлари бўйича минтақавий координатори Алла Заворонковалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: “NAVITAS” ташкилоти 1994 йилда Австралиянинг Перт шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Халқаро таълим соҳасида дунёдаги етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади. Aвстралия, Янги Зеландия, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Нидерландия, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Сингапур
ва Шри-Ланкадаги 30 дан ортиқ илғор университетлар билан ишончли ҳамкорлик алоқаларига эга.
Мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини юқори даражага олиб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, хусусан Жамғарманинг навбатдаги танлов ғолиблари учун “NAVITAS” ташкилотининг ҳамкор университетларидан чегирмалар ажратиш ва Жамғарма стипендиантлари учун Буюк Британия, Австралия жойлашган ҳамкор университетларда бакалавр босқичида таълим олиш 3 йил муддатда амалга ошириш юзасидан фикр алмашилиб, келгусида ушбу дастур бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилди.
Мазкур учрашувда Ж.Ахмедов томонидан вазирлик идора ходимлари учун белгиланган устувор соҳалар бўйича ташкилотнинг нуфузли университетларда қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтиш бўйича таклиф берилди ва ушбу таклиф “NAVITAS” ташкилоти томонидан дастурни амалга ошириш бўйича ташкилот томонидан таклифлар тайёрланиши ва ушбу таклифлар асосида “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан қўшимча келишув имзоланиши бўйича келишилди.
Шунингдек, “NAVITAS” ташкилоти дунё рейтингларида юқори ўринларда турувчи университетлар билан республикамизнинг Олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга яқиндан ёрдам берадиган бўлди.
Мазкур учрашув якунида жорий йилнинг август ойида ҳамкорлик алоқаларининг истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифларни ўз ичига олган қўшимча келишув амалга оширилишига келишиб олинди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

