“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 2-стипендия танловининг 2-босқич суҳбат натижалари юзасидан номзодлардан келиб тушган апелляция аризалари Апелляция комиссияси томонидан 2022 йил 23-24 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида кўриб чиқилади.
Номзодлар билан апелляция жараёнларини ўтказиш вақти ва санаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Номзодлардан апелляция жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.
Тел: 71-203-14-41
Аппеляция комиссияси

