Сингапур ҳамкорлик дастури “SCP” доирасида жорий йилнинг
15-19 август кунлари ушбу давлатда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарорликни таъминлаш” (Environmental conservation and sustainability) мавзусида қисқа муддатли ўқув курси ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 22 июлга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши лозим: https://go.gov.sg/ecs2022.
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади. Сингапур томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади, ҳамда кунлик 120 сингапур доллари миқдорида тўлов ажратилади. Халқаро авиа чипталар ўзбек томонидан харид қилиниши белгиланган.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод жорий йилнинг
20 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилиниши керак.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

