“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 2-стипендия танловининг 2-босқич суҳбат жараёнларига тавсия этилган номзодлар билан 2022 йил 14 июнь куни ўтказилган суҳбат натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризалари суҳбат жараёнлари якунлангандан сўнг, яъни, 2022 йил 15 июнь кунидан бошлаб 3 иш куни давомида қабул қилинади.
Танловнинг 2-босқич суҳбат жараёнлари Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 30 май кунидан бошлаб ўтказилмоқда.
Номзодлардан суҳбат жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.
Танлов комиссияси

