“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 2-стипендия танловининг 2-босқич суҳбат жараёнларига тавсия этилган номзодлар билан 2022 йил 9 июнь куни ўтказилган суҳбат натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризалари суҳбат жараёнлари якунлангандан сўнг, яъни, 2022 йил 15 июнь кунидан бошлаб 3 иш куни давомида қабул қилинади.
Танловнинг 2-босқич суҳбат жараёнлари Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 30 май кунидан бошлаб ўтказилмоқда.
Номзодлардан суҳбат жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.
Танлов комиссияси

