Муддати: 2022 йил 1-5 август
Сингапур Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Сингапур ҳамкорлик дастури доирасида 2022 йил 1-5 август кунлари “Сунъий интеллект ва киберхавфсизлик” (Artificial intelligence and cybersecurity) мавзусида қисқа муддатли онлайн ўқув курсларини таклиф этади.
Ушбу ўқув курсларида иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 24 июнга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши талаб қилинади: https://go/gov/sg/aics-2022
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Сингапур томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади ҳамда кунлик $120 тўлов ажратилади. Халқаро авиачипталар ўзбек томонидан харид қилиниши белгиланган.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг 20 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

