Жорий йилнинг 25 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Бўлим бошлиқлари И.Турсунқулов ҳамда А.Хамдамовлар Буюк Британиянинг “Kaplan International Pathways” ташкилоти делегацияси аъзолари Инсон ресурслари ва маркетинг бўйича директори Грегорий Ҳоробин ва Марказий Осиё давлатлари бўйича менежери Лилия Гаисиналар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: “Kaplan International Pathways” ташкилоти 1938 йил АҚШ да ташкил қилинган бўлиб, 2005 йилдан бошлаб Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида фаолият юритиб келмоқда. Халқаро ташкилотнинг дунё рейтингида энг юқори ўринларни эгаллаган Буюк Британия, Австралия ва Янги Зелландия АҚШ каби ривожланган давлатларидаги 20 дан ортиқ университетларда бакалавриат дастури бўйича бир йиллик тайёрлов курслари (Foundation Year)да ўқиш учун грантлар ажратиб келади.
Мазкур учрашувда Ж. Ахмедов томонидан Жамғарманинг 2022 йилги
1-стипендия танловида ғолиб бўлган ва бугунги кунда Буюк Британиянинг нуфузли Queen Mary University of London, University of Sussex, University of Birmingham, University of Leicester, University of Liverpool, University of Glasgow, University of Dundee, University of Leeds, University of Bristol каби университетларига ўқишга юборилаётган 15 нафар стипендия ғолиблари учун ўқиш харажатларидан 10% чегирма ажратиш таклифи киритилди.
Шунингдек, Грегорий Ҳоробин мазкур таклифни қўллаб қувватлаб ҳар бир стипендиат учун 10% дан чегирма ажратишни ва келгусида мазкур чегирмалар миқдорини ошириб бориш мумкинлигини маълум қилди.
Мазкур учрашув якунида ҳамкорлик алоқаларининг истиқболларини белгиловчи, юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама меморандум имзолашга келишиб олинди.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

