“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 2-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари 2022 йил 15 апрелдан – 15 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинди.
Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда Accеptаncе letter ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида хати, илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқа талаблар) бўйича кўриб чиқилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 2-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан Танлов комиссиясининг қарорига асосан Низом талабига жавоб берадиган 525 нафар номзодлар 2-босқичга тавсия этилди.
Танловнинг 2-босқичига тавсия этилган 525 нафар номзодлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Иккинчи босқич суҳбат жараёнлари жорий йил 30 май кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Номзодлардан суҳбат жараёнларига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралади.
ТАНЛОВНИНГ 2-БОСҚИЧИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАР УЧУН ЭСЛАТМА:
Хорижда таълим олаётган номзодлардан танловнинг 2-босқич суҳбат жараёнларида онлайн иштирок этиш учун аризалар танловнинг
2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати “Эл-юрт умиди” жамғармасининг расмий веб сайтида эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Жамғарманинг электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
Ариза билан мурожаат қилган номзодларга рухсат бериш юзасидан Жамғарма Васийлик кенгашига Танлов комиссияси томонидан таклиф киритилади.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати
Жамғарма ахборот хизмати

