Муддати: 2022 йил сентябрь
Жакарта шаҳрининг Сингапербангса Караван Университети (Universitas Singaperbangsa Karawang) доирасида 9 та грант (ҳар бир факультет учун 1 та) таклиф этади.
Грант дастури 4 йилга мўлжалланган бўлиб, 2022 йил сентябрь ойидан бошланади ва қуйидаги харажатларни қоплайди:
- Халқаро авиачипталар;
- Таълим дастури;
- Визаларни расмийлаштириш;
- Тиббий суғурта;
- Ҳар ойлик стипендия (4 миллион индонезия рупийси - $290)
Тавсия этиладиган йўналишлар:
1. Ҳуқуқ факультети – ҳуқуқшунослик;
2. Иқтисодиёт факультети – Бухгалтерия ҳисоби;
3. Педагогика ва таълим факультети – инглиз тили;
4. Қишлоқ хўжалиги факультети – Агротехнологиялар ва агробизнес;
5. Исломшунослик факультети – Ислом таълими;
6. Муҳандислик факультети – электротехника;
7. Компютер технологиялари факультети – информатика;
8. Сиёсатшунослик факультети – Журналистика ва коммуникациялар факультети;
9. Тиббиёт факультети – диетология.
Керакли ҳужжатлар тўплами (Барча ҳужжатлар инглиз тилига таржима қилиниши ва нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши керак):
1. Охирги ўқув натижалари учун баҳолар 5 семестр (мактаб, лицей ва коллеж битирувчилари);
2. Сертификат ёки диплом;
3. Тавсия хати (абитуриентнинг таълим муассасасидан);
4. Саломатлик тўғрисидаги маълумотнома;
5. Мотивларни кўрсатувчи хат (Мотивацион леттер);
6. Абитуриентдан кафолат хати (ўқишдан бошқа мақсадларни кўзламанг);
7. IELTS 5 сертификати;
8. Паспорт нусхаси;
9. 3х4 ўлчамдаги фотосурат (2 дона);
Ҳужжатларни топшириш муддатлари:
1. Барча ҳужжатларини топшириш - 2022 йил 17 июнь.
2. Комиссиянинг дастлабки қарори – 2022 йил 22 июнь
3. Онлайн суҳбат - 2022 йил 26-27 июнь
4. Натижаларни эълон қилиш – 2022-йил 1-июль
5. Виза олиш - 2022 йил июль
6. Индонезиянинг Караванг шаҳрига келиш - 2022-йил август
7. Ўқиш бошланиши - 2022 йил сентябрь
Ушбу грант дастурида иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://unsika.ac.id/home
Қўшимча маълумотни shorturl.at/crFV6 сайтидан олиш мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

