Муддати: 2022 йил 18 – 22 июль
Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида “Урбанизация шароитида қирғоқ бўйи экотизимларни биохилма-хиллигигнни бошқариш” (Managing coastal biodiversity under urbanization pressures) мавзусида қисқа муддатли онлайн (Zoom тизими орқали) ўқув курсини таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 17 июнга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/mcbup22
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-саҳифаси орқали олиш мумкин.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг
13 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

