Жорий йилнинг 10 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармасига Америка Қўшма Штатларининг нуфузли Колорадо давлат университетнинг Чет-эл талабаларини билан ишлаш бўйича раҳбари Натан Дуггинс (Natan Duggins) ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган мақсад, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, мазкур университетда таълим олаётган Жамғарма стипендиатларини ўқишлари билан боғлиқ масалалар шунингдек, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировка дастурларини ташкил этиш юзасидан мулоқот ўтказилди.
Кунининг биринчи ярмида 10:00 да Жамғарма раҳбарияти билан бугунги кунда Колорадо давлат университетида таълим олаётган Жамғарма стипендиатларининг ўқиш ва яшаш шароитларини яхшилаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек Жамғарманинг 2022 йилдаги 1-стипендия танловларида ғолиб бўлган стипендиатларнинг университетда таълим олишини ташкил этишга қаратилган мулоқотлар бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Колорадо давлат университетида таълим олиши режалаштирилган Жамғарма стипендиатларнинг ўқиш ва бошқа тўловлар учун чегирмалар берилиш масаласи муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, университет вакили Жамғарманинг 1-стипендия танловларида ғолиб бўлган нуфузли университетларига таълим олиш учун кетаётган 100 дан ортиқ стипендиатлар учун АҚШнинг нуфузли таълим муассасаларида таълим олиш жараёнлари, талабларга яратилган имкониятлар, хорижий талабларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизми, ўқиш жараёнида стипендиатлар эътибор қаратиши лозим бўлган масалаларга доир маҳорат дарси ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида 15:30да Колорадо давлат университети вакиллари томонидан Республикамиздаги мактаблар битирувчи синф ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар битирувчилари учун АҚШнинг нуфузли университетларидан қандай қилиб таклифнома хатини олиш, чегирмалар, грантлар ютиш имкониятларига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтди.
Семинарлар қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 200 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини муҳокама қилган ҳолда жорий йилдан бошлаб Жамғарманинг барча таълим дастурлари асосида таълим оладиган стипендиатларнинг ҳар бирининг ўқиш харажатларидан 20% дан чегирмалар бериш юзасидан келишувларга эришилди.

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

