2022 йил 29 апрель куни соат 10:00 да «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари ҳамда Ғиждувон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳокимлик биносида вилоятнинг 13та тумани ва шаҳарларидан иштирокчилар видеомулоқот воситаси орқали иштирок этди.
Мазкур амалий-услубий семинарларда 2000 га яқин, куннинг иккинчи ярмида Бухоро давлат университетида 400 га яқин вилоятдаги умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчи синф ўқувчилари, олий таълим муассасалари битирувчилари, академик лицейлар битирувчилари, масъул раҳбарлар, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар хизматига масъул раҳбарлари ва хорижий давлатларда ўқиш истагини билдирган давлат хизматчилари иштирок этишди.
Ушбу семинарда «Эл-юрт умиди» жамғармаси директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов сўзга чиқиб, бугунги кунда Жамғарма томонидан ёшларга яратилаётган имкониятилар, ажратилаётган хорижий грантлар, бундан ташқари, стипендия танловларининг талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида тақдимот қилди.

Тақдимот давомида Жавохир Ахмедов «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилги 2-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вилоят ёшлари ва иштирокчиларга етказди.
Ушбу ҳудудий амалий-услубий семинарлардан кўзланган мақсад иқтидорли ва истиқболли, айниқса республиканинг барча ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янада модернизациялаш, уларни «Эл-юрт умиди» жамғармасининг таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга қаратилган.
Тақдимотлар қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 250 дан ортиқ ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Тадбир ОАВ вакиллари, хусусан туман марказий телевидениеси томонидан кенг ёритилиб, маҳаллий телевидение учун махсус интервьюлар берилди.
Мазкур амалий-услубий семинарларни ҳудудлар кесимида ўтказиш тасдиқланган график асосида жорий йилнинг 18 апрелидан 10 майига қадар амалга оширилади.

