Жорий йилнинг 28 апрель куни «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий ҳудудий филиали, Нурота тумани ҳокимлигида ҳамда Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида билан ҳамкорликда вилоятидаги ёшлар ва давлат хизматчилари учун амалий-услубий семинарлар ташкил этилди.
Мазкур семинарларда вилоятдаги Президент мактаби, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчи синф ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар битирувчилари, масъул раҳбарлар, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар хизматига масъул раҳбарлари ва хорижий давлатларда ўқиш истагини билдирган давлат хизматчилари иштирок этишди.
Куннинг иккинчи ярмида Навоий шаҳар ёшлар марказида бўлиб ўтган семинарда ёшлар, талабалар марказий студиядан, шунингдек 10 та туман (шаҳар) студияларидан ёшлар қатнашди.
Ушбу семинарда «Эл-юрт умиди» жамғармаси директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов сўзга чиқиб, бугунги кунда Жамғарма томонидан ёшларга яратилаётган имкониятилар, ажратилаётган хорижий грантлар, бундан ташқари, стипендия танловларининг талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида тақдимот қилди.
Мазкур тақдимот давомида Жавохир Ахмедов «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари
ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилги 2-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вилоят ёшлари ва иштирокчиларга етказди.
Ушбу ҳудудий амалий-услубий семинарлардан кўзланган мақсад иқтидорли ва истиқболли, айниқса республиканинг барча ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янада модернизациялаш, уларни «Эл-юрт умиди» жамғармасининг таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга қаратилган.
Бундан ташқари мазкур семинарлар жараёнларига вилоятнинг 10 та туманларидаги ёшлар ва мутахассислар видеомулоқот мосламаси орқали иштирок этиб, ўзларининг қизиқтирган саволларини беришди.
Семинарлар қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 150 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

