Ушбу семинарда туман ҳокими А.Файзиев, "Эл-юрт умиди” жамғармаси директори ўринбосари Ж.Ахмедов ҳамда тумандаги мактаб битирувчи ёшлари иштирок этишди.
Семинарда жамғарма иш фаолиятининг мазмун-моҳияти, бугунги кунда жамғарма томонидан ёшларга ажратилаётган хорижий грантлар хусусида бундан ташқари, стипендия танловларининг янги талаблари ва қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги тўғрисида таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, амалий-услубий семинарлар давомида Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.

