Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамкорлигида амалий-услубий семинар ўтказилади.
Семинарлар жорий йилнинг 28 апрель куни соат 10-00 да Навоий вилояти Нурота тумани ҳокимлиги виносида ва 15-00 да Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида бўлиб ўтади.
Хорижий давлатларда ўқиш ва стажировка ўташ истагида бўлган мактаб ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, давлат хизматчилари ва ёшларни мазкур семинарга таклиф этамиз.

