Жорий йилнинг 26 апрель куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, Хорижда стипендиатлар таълим олишини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси А.Аъзамхонов, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси масъул ходими Ш.Самадов ва Буюк Британиянинг “University of York” университетининг раҳбарияти Крис Браун ҳамда Сэм Торп ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Йорк университети Буюк Британиянинг Йорк шаҳрида жойлашган тадқиқот университетидир. 1963 йилда ташкил етилган университетда ўттиздан ортиқ бўлим ва марказларга эга. Мазкур университет Буюк Британияда 2010 йил 25 ноябрда Йорк Times Higher Education Awards мукофотида “Йил университети” деб топилди. Халқаро тан олинган рейтингларда жумладан, QS 2022 йилда Йоркни 151-ўринга қўйди. Университет 2022 йил Times Higher Education рейтингида 169-ўринни эгаллаган.
Бўлиб ўтган учрашувда томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболлари, Жамғарманинг мазкур университетда таълим олаётган стипендиантининг ўзлаштириш кўрсатгичлар, унга яратиб берилган шароитлар, келажакда Жамғарма стипендиатларининг ушбу университетида таълим олиш имкониятлари масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жамғарма томонидан Ж.Ахмедов “University of York” университетига таълим олиш учун юбориладиган “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиатларига барча дастурлар бўйича маълум миқдорда грант ажратиш таклифлар илгари сурилди.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси масъул ходими Ш.Самадовнинг таклифига кўра, “University of York” ва Жамғарма ҳамкорлигида Ўзбекистон ёшлари учун мазкур университетда таълим олиш имкониятларига бағишланган вебинар ташкил этиш таклифи киритилди.
Юқоридаги таклифларни университети раҳбарияти қўллаб қувватлаган ҳолда ушбу йўналишларда Жамғарма билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини муҳокама қилган ҳолда жорий йилдан бошлаб Жамғарманинг барча таълим дастурлари асосида таълим оладиган стипендиатларнинг ҳар бирининг ўқиш харажатлари учун 10%дан 20% гача чегирмалар бериш юзасидан муҳокамаларни давом эттиришни келгусида мазкур келишувларнинг истиқболи сифатида ҳамкорликда меморандум имзолашга келишиб олишди.
Таълим дастурлари бўйича стипендия
танловларини ташкил этиш бўлими

