2022 йил 25 апрель куни соат 10:00 да «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирокида Чортоқ туманида 10:00да туман ҳокимлиги биносида 2000 га яқин умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва 15:00 да Наманган давлат университетида жами 500 га яқин вилоятдаги Олий таълим муассасалари талабалари, Президент мактаби ўқувчилари ва давлат хизматчилари учун амалий-услубий семинарлар ташкил этилди.
Бундан ташқари мазкур семинарлар жараёнларига вилоятнинг 11 та туманларидаги ёшлар ва мутахассислар онлайн тартибда иштирок этишлари таъминланди. Жамғарма фаолияти, очиқ стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тильда Наманган халқига ва ёшларига етказиш мақсадида «Эл-юрт умиди» жамғармаси бўлим бошлиғи И.Турсунқулов томонидан тақдимот ўтказилди.
Тақдимотлар қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 100 га яқин ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.

