2022 йил 22 апрель куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари Ш.Муҳаммаджанов ва Ж.Курёзов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиалининг масъул ходимлари иштирокида Урганч шаҳридаги ТТА Урганч филиали биноси ва Хива шаҳар ҳокимлиги биносида жами 600 га яқин фаол ёшлар, талабалар, Хоразм вилоятидаги Президент мактаби ўқувчилари ва давлат хизматчилари учун амалий-услубий семинарлар ташкил этилди.
Семинарда Жамғарма фаолияти, очиқ стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тилда вилоят ёшларига етказиш мақсадида тақдимот ўтказилди.
Мазкур тақдимот давомида Жамғарма вакиллари томонидан илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилги 2-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни Хоразм вилояти ёшлари ва мутахассисларига етказилди.
Тақдимотлар қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Тадбир ОАВ вакиллари, хусусан туман марказий телевидениеси томонидан кенг ёритилиб, маҳаллий телевидение учун махсус интервьюлар берилди.

