Жорий йилнинг 21 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг катта мажлислар залида ва Тўрткўл тумани ҳокимлигида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалий-услубий семинарлар ташкил этилди.
Мазкур семинар республиканинг 16 та туман(шаҳар)лари вакиллари учун видеомулоқот кўринишда ташкил этилди.
Семинар давомида 800 нафардан ортиқ талаба-ёшлар ва мутахассисларга:
- Жамғарманинг таълим дастурлари;
- танловларда ажратилган ўринлар;
- танлов ўтказиш тартиби ва механизми тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, иқтидорли ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
Тадбир тафсилотлари ОАВда кенг ёритилди.

