“Эл-юрт умиди” жамғармаси тегишли вазирликлар, идоралар ва олий ўқув юртлари мутахассислари ҳамда республика мактаблари ва касб-ҳунар таълими муассасалари учун жорий йилнинг 21 апрель куни Малайзиянинг Петронас технология университети билан ҳамкорликда вебинар ташкил этилди.
Вебинарда Петронас технология университети раҳбарияти ва профессорлари, жумладан, Хилми Мухтар, Азрай Абдуллах, Фадил Ариф, Фархан Зулкефли ҳамда Азри Мустафалар томонидан университетда талабалар учун яратилган имкониятлар, ўқишга кириш тартиби ва ўқиш жараёнлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Вебинар давомида тингловчилардан келиб тушган турли мавзудаги саволларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Петронас технология университети раҳбарияти ва мутахассислари томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

