2022 йил 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда Шеробод туманида соат 10:00 да туман ҳокимияти биносида ва 15:00 да Термиз шаҳри вилоят ҳокимияти биносида жами 1000 га яқин фаол ёшлар, талабалар ва давлат хизматчилари учун амалий-услубий семинарлар ташкил этилди.
Бундан ташқари мазкур семинарларда вилоятнинг 13 та туманларидаги ёшлар ва мутахассислар видеомулоқот мосламаси орқали иштирок этиб, ўзларининг қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан иштирок этдилар.

Жамғарма фаолияти, очиқ стипендия танловлари тартиби, ўтказиш механизмлари ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятларини халқчил тильда вилоят ёшларига етказиш мақсадида «Эл-юрт умиди» жамғармаси директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов томонидан тақдимот қилинди.
Мазкур тақдимот давомида Ж. Ахмедов «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилги 2-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни Сурхондарё вилояти ёшлари ва мутахассисларига етказди.

Тақдимотлар қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, 120 дан ортиқ ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Тадбир ОАВ вакиллари, хусусан туман марказий телевидениеси томонидан кенг ёритилиб, маҳаллий телевидение учун махсус интервьюлар берилди.
Мазкур амалий-услубий семинарларни ҳудудлар кесимида ўтказиш тасдиқланган график асосида жорий йилнинг 18 апрелидан 10 майига қадар амалга оширилади.

