Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Жамғарма директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят ёшлари ва мутахассислари учун амалий-услубий семинарлар ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Дастлаб, Шаҳрисабз туманида 10:00 да Педагогика университети биносида фаол ёшлар, талабалар ва вилоятнинг барча туманлари ушбу семинарга видеомулоқот қурилмалари орқали қатнашиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, 15:00 да Қарши шаҳрида ҳам шундай семинар «Мулла Тўйчи» номли драма театрида бўлиб ўтади.

