2020 йил 1 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди» жамғармаси Буюк Британиянинг Hult International Business School профессори Алессандро Лантери иштирокида "Турбулент шароитда стратегик лидерлик" мавзусида халқаро вебинар ташкил этилди.
Мақсадли аудитория: Вебинар олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида, шунингдек Ўзбекистонни халқаро майдонга интеграциясини таъминлашга масъул бўлган вазирлик ва идораларда фаолият олиб бораётган мутахассислар, улардан 1030 киши яқин рўйхатдан ўтган эди.
Вебинарнинг асосий мақсади - Ўзбекистонда давлат хизматчилари, таълим ва илмий соҳа кадрлари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш.
Мазкур вебинар ZOOM конференц-алоқа тизими орқали ташкил этилиб, унда спикерлар сифатида “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори А. Бекмурадов, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Ў. Умурзоқов, “Эл-юрт умиди” жамғармаси қошидаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзоси Ҳ. Иргашев, Бухоро давлат университети ректори О. Ҳамидов ва проректори А. Жўраев ва Hult International Business School профессори Алессандро Лантери (Alessandro Lanteri) иштирок этдилар.

Вебинарда 100 дан ортиқ Zoom орқали ва 1993 дан ортиқ Жамғарманинг Facebook саҳифаси орқали Ўзбекистон давлат хизматчилари, ОТМлар ректорлари, проректорлари, деканлари, кафедралар мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар, ҳамда барча қизиқувчи тадбир давомида иштирокчиларнинг 50 га яқин саволлари атрофида халқаро онлайн мулоқотлар ташкил этилди.
Вебинар давомида тақдимотдан сўнг иштирокчилар савол-жавобга ўтиди, хусусан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Халқаро рақобатбардошлик индексида иштирок этиш орқали хориждан инвестицияларни жалб этиш масалалари, рақамли технологиялар инсон фаолияти, бошқарувнинг қайси томонларига янада кенгроқ жорий этиш, сунъий интеллектнинг инсон хаётига янада жадаллашиши инсоннинг самарали қарорлар қабул қилиш жараёнига қандай таъсир ўтказиш масалалари кўтарилди.

Иштирокчилар бири, шундай савол берди: “Профессор Лантери, иштирокчиларнинг аксарияти олий таълим бўлгани ва сиз ҳам таълим соҳаси вакили бўлганингиз тизимидан сабабли, келажакка тайёргарлик кўриш учун қандай аниқ стратегияни таклиф қилган бўлардингиз? Профессор Лантери, Hult International Business School COVID-19 таъсиридан кейин 10-20 йил ичида ўз стратегияларини қандай ўзгартирмоқчи?. Саволнинг жавобини сиз facebook даги ёзиб олинган онлайн вебинарда топшингиз мумкун.
Тадбирнинг сўнгида “Эл-юрт умиди» жамғармаси келгусида шундай вебинарлар, видеомулоқотлар ва тадбирлар ўтилиши бўйича таклифлар берилди ва навбатдаги тадбирлар режалаштирилди.
Турбулент шароитда стратегик лидерлик" мавзусида халқаро вебинарни кўриш:
https://www.facebook.com/watch/?v=278327706839701
Жамғарма Матбуот хизмати

