Муддати: 2022 йил 6 – 10 июнь
Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида “Халқаро денгиз ҳуқуқи” (International law of the sea) мавзусида қисқа муддатли онлайн (Zoom тизими орқали) ўқув курсини таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 6 майга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши талаб қилинади: https://go.gov.sg/ilos2022 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари лозим.
Номзодлар қўшимча маълумот олиш учун куйидаги www.scp.gov.sg веб сайтга мурожаат қилишлари мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

