Сўнгги йилларда кўплаб ватандошларимиз иқтисодиётимиз, ижтимоий соҳа, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларни ривожлантиришга, ўзларининг тарихий Ватани — Ўзбекистоннинг имиджини ошириш ҳамда унинг ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда муносиб ва сезиларли ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, 2022 йил 15 март куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими бошлиғи Ж.А.Курёзов ва “Ватандошлар” жамоат фонди мутахассиси Ж.Дустмурадов билан ҳамкорликда Австриянинг Салзбург шаҳридаги "Dr.Peter Lechenauer & Dr.Margit Swozil адвокатурасида ходими, Парис Лордон университетининг "Ҳуқуқшунослик" факултети докторанти ватандошимиз Ҳ.Диёров билан “Австриянинг таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятлар, хорижлик талабалар учун яратилган имкониятлар ва давлат ташкилотларига ишга жойлашиш тартиби” мавзусида зоом орқали онлайн вебинар ташкил этилди, унда 35га яқин иштирокчилар қатнашишди.

Мазкур вебинарда ватандошимиз Ҳ.Диёров Австриядаги олий таълим муассасаларига ўқишга топшириш жараёнлари, Австриядаги ҳаёт ва талабаларга яратилган имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шу билан бирга, Ҳ.Диёров томонидан юртдошларимизга Авcтрия давлатида расмий тарзда ишга жойлашиш тартиби ва жараёнлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди.
Вебинар видеосини “YOUTUBE” даги расмий саҳифамизда кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=tu5vtfI29s8
Жамғарма Ахборот хизмати

