Ҳурматли дўстлар. "Эл-юрт умиди" жамғармаси 2020 йил 1 июлда Буюк Британиянинг Hult International Business School профессори Алессандро Лантери иштирокида "Турбулент шароитда стратегик лидерлик" мавзусида халқаро вебинар ташкил этиши эълон қилиниб, линк ҳам юборилган эди.
Мазкур вебинар инглиз тилидан рус тилига синхрон таржима қилинишини таъминланиши боис, ZOOM пакетининг махсус иловаси орқали янги линк очилиши лозим бўлди.
Шу сабабли сизларга 2020 йил 1 июль соат 16.00да ташкил этиладиган вебинарга уланиш учун янги линк юборилаяпти. Синхрон таржима ҳам инглиз тилидан рус тилига ўгирилиб берилади. Ушбу ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда мазкур шароитни тўғри тушунасиз деган ниятдамиз.
Вебинарда иштирок этадиганларнинг сони 1000 кишидан ортиқ бўлиши эҳтимоли сабабли, вебинар давомида турли мулоқот ва савол-жавобларга рухсат берилмайди.
Барча саволларни ZOOM дастурининг чати орқали юборишингизни илтимос қиламиз. Саволларга жавоблар вебинар тақдимотидан сўнг амалга оширилади.
Барчангизни 2020 йил 1 июль соат 16.00да мазкур вебинарда иштирок этишингизни кутиб қоламиз.
Онлайн мулоқотга уланиш линки: https://us04web.zoom.us/j/73472226965
"Эл-юрт умиди" жамғармаси

