Муддати: 2022 йил давомида
Таиланд Қироллигининг Шаҳзода Сонгокла Университети Стоматология факультети дастури доирасида грант асосида таълим олиш учун “Оғиз бўшлиғи саломатлиги” йўналишида стипендияларни таклиф этади. Ушбу дастурда Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўйича қабул назарда тутилган.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://grad.psu.ac.th/en/prospective-students/admission.html
Номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади:
- Инглиз тилини билиш даражаси (IELTS 5.5, TOEFL 500, CU-TEP 70, PSU-TEP 70).
Қўшимча маълумот учун paweenrat,n@psu.ac.th электрон почтаси орқали кўришингиз мумкин.
Қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

