“Эл-юрт умиди” жамғармаси “Uzbridge” электрон илмий-оммабоп журналининг 2022 йил навбатдаги сонига илмий мақолалар қабул қилиш бошланганлигини маълум қилади.
2022 йил 5 мартдан 2022 йил 30 мартга қадар Жамғарма барча олимлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, бой илмий-амалий тажрибага эга бўлган хорижий ватандошлар ҳамда талабалардан “Uzbridge” электрон илмий-оммабоп журнали учун илмий мақолалар қабул қилишини маълум қилади.
Муаллифлар томонидан тайёрланган илмий мақолалар Жамғарманинг uzbridge@eyuf.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Журналга тақдим этилган илмий мақолалар экспертизадан ўтказилади ҳамда экспертларнинг хулосаларига мувофиқ уни келгусида чоп этиш масаласи ҳал этилади. Журналга қўйилган талаблар ва бошқа зарур маълумотлар билан www.uzbridge.eyuf.uz Жамғарманинг расмий веб сайти орқали танишишингиз мумкин.
Жамғарма Ахборот хизмати

