"Эл-юрт умиди" жамғармасидан навбатдаги янгилик. 2020 йил 25 июндан бошлаб "Эл-юрт умиди" жамғармаси ўз сайтида Хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлар, тажрибали экспертлар ва тадқиқотчилар билан Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва халқаро илмий-амалий ҳамкорликка эҳтиёжи бўлган бошқа ташкилотлар учун Онлайн платформани ишга туширди.
Бугунги кунда илғор хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ватандош олимлар, тажрибали экспертлар ва тадқитқотчилар мазкур Онлайн платформада рўйхатдан ўтишни бошладилар.
Асосий мақсад - хориждаги профессионал ватандош олим, эксперт ва тадқиқотчилар тўғрисида очиқ фойдаланишга мўлжалланган маълумотлар базасини шакллантириш, республикадаги олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва бошқа компаниялар ўртасида виртуал мулоқот майдонини яратишдан иборат. Умид қиламизки, манфаатдор ва мутасадди шахслар ва ташкилотлар мазкур имкониятдан самарали фойдаланиладилар.
Жамғарма Матуот хизмати

