“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 420 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 1-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинди.
Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда Accеptаncе letter ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида хати, илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқа талаблар) бўйича кўриб чиқилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 420 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 1-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан жорий йил 19 февраль куни Танлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши қарорига асосан Низом талабига жавоб берадиган 352 нафар номзодлар кейинги 2-босқичга тавсия этилди.
Стипендия танловининг 2-босқичига тавсия этилган дастлабки 352 нафар номзодлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Иккинчи босқич суҳбат жараёнлари жорий йил февраль ойининг 24-санасидан бошлаб Давлат Бошқарув академиясида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Суҳбат жараёнларига шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан келишингиз сўралади.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45
Жамғарманинг Танлов комиссияси

