Муддати: 2022 йил 21-25 март
Сингапур Республикасининг Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида “Сингапурда ижтимоий тадбиркорлик ва инновация” (Social entrepreneurship and innovation in Singapore) мавзусида қисқа муддатли онлайн (Zoom тизими орқали) ўқув курсини таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 7 мартга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/socialei (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар жорий йилнинг 1 мартга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак .
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

